БИЗ ҲАҚИМИЗДА

Маркетингни тизимга айлантирадиган жамоа

Стратегия, СММ, таргет реклама, брендинг, видео ва сайт — битта жамоада. Ҳар бир сўм натижа билан ўлчанади.

  • 5+йиллик тажриба
  • 60+бренд
  • 2000+ўқувчи
Дадахонбек Юрсунов, Damar agency асосчиси

Асосчи

Дадахонбек Юрсунов

Мен Дадахонбек — Damar agency асосчиси. 5 йилдан ортиқ диджитал маркетинг, СММ ва медиа билан шуғулланаман.

60 дан ортиқ бренд билан ишлаганман. 3 йилдан бери Space Academy’да СММ ва Content Making’дан дарс бераман.

Ортимда тўлиқ жамоа бор — барча хизматлар бир жойда. Учрашувда лойиҳалар ва натижаларни кўрсатаман.

Инстаграм: @dadakhonbek

Damar agency

2024-йилдан бери бизнеслар маркетингини тизимга соламиз

Damar agency 2024-йилда Тошкентда ташкил топган. Бугун Ўзбекистон бўйлаб 23 та бизнес билан ишлаймиз: СММ, таргет реклама, видео, брендинг ва сайтлар.

Асосан ишлаб чиқариш ва B2B, хизмат ва савдо, кўчмас мулк ва қурилиш соҳаларидаги бизнеслар билан ишлаймиз — ойлик ҳамкорликда ҳам, бир марталик лойиҳаларда ҳам. Мижозларимиз биз билан одатда 6–12 ой ишлайди.

Қандай ишлаймиз

  1. 01

    Битта жамоа

    Стратегия, контент, видео ва реклама — барчаси ички жамоада, бир-бири билан боғланган ҳолда. Иш бошқа пудратчиларга бўлиб берилмайди.

  2. 02

    5+ йиллик тажриба

    Асосчи 5 йилдан ортиқ диджитал маркетинг, СММ ва медиада ишлайди; жамоа 60 дан ортиқ бренд тажрибасига таянади.

  3. 03

    Шартнома ва ойлик ҳисобот

    Ҳар бир лойиҳа расмий шартнома билан бошланади, натижалар ҳар ой рақамлар билан ҳисобот қилинади.

  4. 04

    Эҳтиёжингизга мослашамиз

    Тайёр шаблон эмас: бизнесингиз эҳтиёжидан келиб чиқиб, натижадан рози бўлишингиз учун қўлимиздан келганини қиламиз.

60+ бренд — жамоа тажрибаси

Барча лойиҳалар →

Лойиҳангизни муҳокама қиламизми?

Бизнесингиз ҳақида қисқача ёзинг — тез орада боғланамиз.

Учрашувга ёзилиш