ТАРГЕТ РЕКЛАМА
Инстаграм ва Фейсбук учун таргет реклама
Таргет реклама орқали бизнесингизга сўров ва мижоз олиб келамиз — стратегиядан ҳисоботгача
Рекламани постни «кўтариш» билан эмас, мақсад ва аудиториядан бошлаймиз. Таклиф, креатив ва аудиторияларни тест қиламиз, бюджетни натижа бераётган эълонларга ўтказамиз ва ҳар бир сўм қаерга кетганини ҳисоботда кўрсатамиз.
Нима киради
- Рақобатчилар рекламаси таҳлили (Мета Ads Либрарй)
- Аудитория ва таклифни аниқлаш
- Реклама креативлари: баннер, видео ва Рилс
- Мета Ads кабинети ва Pixel’ни созлаш
- Сўров йиғиш: лид-форма, Телеграм ёки сайт орқали
- A/B тестлар ва бюджетни оптималлаштириш
- Лид нархи ва сўровлар бўйича мунтазам ҳисобот
Реклама учун олинган видеолар
Таргет ва Рилс учун биз суратга олган ва монтаж қилган видеолар. Овозсиз айланади — босиб овозини ёқинг.
- Fair MetalТаргет реклама учун видео
- Fair MetalТаргет реклама учун видео
- Fair MetalТаргет реклама учун видео
- Fair MetalТаргет реклама учун видео
- Fair MetalТаргет реклама учун видео
Кейслар ва намуналар
СММТаргет рекламаВидеоСтратегия
Fair Metal: кўриш учун эмас, сотув учун ишлайдиган контент
1 714лид 11 ойда20%+лидлар мижозга айланди2,95 млнқамров (аккаунтлар)


Кейсни очиш →
Таргет реклама
Academy of Accountants: 6 ойда 3 390 лид ва 50% га сифатлироқ мурожаатлар
3 390лид 6 ойда914лид май ойида — рекорд1 млнқамров (аккаунтлар)


Кейсни очиш →
Таргет реклама бошқаруви $500 дан бошланади
Реклама бюджети Метага алоҳида тўланади. Якуний таклиф мақсад, соҳа ва иш ҳажмига қараб шакллантирилади.
Таргет реклама бўйича бепул консультацияҚандай ишлаймиз
- 01
Аудит
Бизнес, таклиф, аввалги рекламалар ва рақобатчилар рекламаси ўрганилади
- 02
Стратегия
Мақсад, аудиториялар, таклиф ва бюджет тақсимоти белгиланади
- 03
Креативлар
Баннер, видео ва матнлар бир нечта вариантда тайёрланади
- 04
Ишга тушириш ва тест
Кампаниялар созланади, аудитория ва креативлар тест қилинади
- 05
Оптималлаштириш ва ҳисобот
Бюджет натижа бераётган эълонларга ўтказилади, лид нархи бўйича ҳисобот берилади
Кўп сўраладиган саволлар
Реклама Мета Ads кабинети орқали берилади: мақсад танланади, аудитория созланади, креативлар юкланади ва бюджет белгиланади. «Кўтариш» тугмаси осон, лекин аудитория ва натижани назорат қилиш имконияти кам.
Икки хил харажат бор: реклама бюджети (Метага тўланади, уни мижоз тўлайди) ва рекламани бошқариш хизмати. Таргет реклама хизмати $500 дан бошланади; бюджет миқдорини мақсад ва соҳага қараб бирга белгилаймиз.
Кўп ҳолларда сабаб рекламанинг ўзида эмас: таклиф аниқ эмас, аудитория нотўғри танланган ёки сўровга тез жавоб берилмайди. Шунинг учун ишни кабинет ва сотув жараёнини текширишдан бошлаймиз.
СММ саҳифани юритади ва брендга ишонч яратади; таргет реклама эса таклифни керакли аудиторияга кўрсатиб, сўров олиб келади. Энг яхши натижа иккаласи бирга ишлаганда бўлади.
Рекламангиз мижоз олиб келсинми?
Бизнесингиз ва ҳозирги реклама натижаларини қисқача ёзинг. Кабинетингизни кўриб, нимани ўзгартириш кераклигини айтамиз.









