← Барча лойиҳалар

Таълим — бухгалтерия ва солиқ курслари · 2025: СММ; 2025 декабрьдан: таргет реклама, лендинг саҳифалар, CRM · 2025 декабрь – 2026 май, 6 ой

Academy of Accountants: 6 ойда 3 390 лид ва 50% га сифатлироқ мурожаатлар

Бухгалтерия курслари учун таргет реклама ҳар курс учун алоҳида оффер билан қайта қурилди, сўнг квиз-лендинглар ва CRM уланди. Натижа — ҳар ой ўсиб борувчи лид оқими ва сотув бўлимига тайёр мурожаатлар.

  • 3 390лид 6 ойда
  • 914лид май ойида — рекорд
  • 1 млнқамров (аккаунтлар)
  • +50%лид сифати (CRM)

01 · Квиз-лендинг қандай ишлайди

“0 дан балансгача” курси учун квиз-лендинг, 4 қадам: нега керак → формат → тайёрлик → контакт. Ҳар бир жавоб CRM’га тушади.

02 · Вазифа

Академия бизга келганда таргет рекламани бошқа агентлик юритарди, креативлар эскирган эди. 2025-йилда биз СММни қилганмиз; декабрьдан таргет реклама тўлиқ бизга ўтди.

03 · Нима қилдик

  1. 01

    Ҳар курс учун алоҳида оффер

    Умумий “курсга ёзилинг” ўрнига ҳар бир курс ўз таклифи, креативи ва аудиторияси билан чиқди. Ўзбек ва рус аудиторияси алоҳида кампанияларда.

  2. 02

    Янги креативлар

    Эскирган креативлар тўлиқ алмаштирилди: ҳар курс учун бир нечта вариант синаб кўрилди ва яхши ишлаганига бюджет ўтказилди.

  3. 03

    Лид нархини назоратда ушлаш

    6 ойда реклама бюджети 2,4 баробар ошди, лид нархи эса мутаносиб ўсмади — кампаниялар ҳар ҳафта қайта тақсимланди.

  4. 04

    4 та квиз-лендинг

    Майдан реклама леад-форма ўрнига квиз-лендингларга олиб келади: CBU, 1C ва ИФРС курслари учун, ҳар бири ўзбек ва рус тилида. Одам бир нечта саволга жавоб бериб, кейин рақамини қолдиради.

  5. 05

    CRM’га улаш

    Барча лендинглар CRM’га уланган: ҳар бир мурожаат қайси курс ва қайси рекламадан келгани кўринади, сотув бўлими уни дарҳол олади.

04 · Натижалар

Лидлар
6 ойда 3 390 лид, қамров 1 млн аккаунт (Мета Ads, 2025 декабрь – 2026 май).
Ўсиш
Май ойида 914 лид — даврдаги энг юқори кўрсаткич, апрельга нисбатан +87%.
Лид сифати
Квиз-лендинг ва CRM’дан кейин сотув бўлими учун сифатли мурожаатлар улуши 50% га ошди.
Тизим
Ҳар курс учун алоҳида оффер ва кампания: қайси курс қанча лид бераётгани ҳар ой аниқ кўринади.

05 · Лидлар ойлар бўйича

Мета Ads ҳисоботи, 2026. Устун — ойдаги лидлар сони.

Манбалар: Мета Ads ҳисоботи (accountants.uz, декабрь 2025 – май 2026) ва академия CRM маълумоти. Мижоз номи ва рақамлар унинг розилиги билан кўрсатилган.

Сизга ҳам шундай натижа керакми?

Бизнесингиз ҳақида ёзинг. Биринчи консультация бепул.

Бепул консультация олиш