Бир хил 30 сониялик Рилс бир жойда арзон, бошқа жойда бир неча баробар қиммат туриши мумкин. Нархларни солиштиришдан олдин ҳар бир таклифга нима кирганини билиб олинг.
Нарх нималардан йиғилади
Видео битта иш эмас, бир нечта ишнинг йиғиндиси:
- сценарий — видеода нима айтилади ва кўрсатилади, биринчи сонияларда одамни нима ушлаб қолади;
- суратга олиш — телефонда мобилограф ёки профессионал камерада видеограф;
- монтаж — кесиш, ранг бериш, субтитр, мусиқа;
- графика ва анимация — ёзувлар, логотип, ҳаракатланувчи элементлар;
- чиқиш — оператор сизнинг жойингизга борадими, нечта локация.
Арзон таклифда кўпинча фақат суратга олиш ва оддий монтаж бўлади. Сценарий йўқ бўлса, видео чиройли чиқади, лекин сотмайди.
Телефон ёки профессионал камера
Мобилография (телефонда) — Рилс, Сторис ва кундалик контент учун. Тез, арзонроқ ва Инстаграм учун табиий кўринади.
Профессионал камера — реклама роликлари, имидж видеолари ва катта экранда кўрсатиладиган видеолар учун. Ранг, ёруғлик ва овоз сифати юқори.
Кўп бизнесларга иккаласи керак: ойига бир нечта Рилс телефонда, реклама учун битта-иккита видео камерада.
Битта видео ёки суратга олиш куни
Ҳар бир видео учун операторни алоҳида чақириш қимматга тушади. Одатда битта суратга олиш кунида бир нечта видео олинади: сценарийлар олдиндан тайёрланади ва бир чиқишда ҳаммаси суратга олинади. Шунда битта видеонинг нархи пасаяди.
Damar’да қанча туради
| Формат | Нарх | Қачон керак |
|---|---|---|
| Мобилография, 1 та видео | $30 дан бошлаб | Рилс, Сторис, кундалик контент |
| Профессионал камера, 1 та видео | $50 дан бошлаб | Реклама роликлари, имидж видеолари |
| Дрон билан суратга олиш | Алоҳида келишилади | Обект, завод, катта ҳудуд |
| Фақат монтаж | Материалга қараб | Видеоларингиз тайёр бўлса |
Бу битта видео нархи, ойлик пакет эмас. Якуний нарх формат, сценарий ва монтаж ҳажмига қараб белгиланади. Батафсил — видео продакшн саҳифасида.
Буюртмадан олдин бериладиган 5 та савол
- Сценарийни ким ёзади ва у нархга кирадими?
- Телефонда олинадими ёки камерада?
- Монтажда нечта тузатиш киради?
- Битта чиқишда нечта видео олинади?
- Тайёр файллар қайси форматда ва қачон берилади?
Видеони рекламада ишлатмоқчи бўлсангиз, таргет реклама билан бирга режалаштиринг: реклама учун видео бошқача қурилади.