← Барча лойиҳалар

Битум ва гидроизоляция маҳсулотлари ишлаб чиқариш · SEO, сайт оптимизацияси, Мета Pixel · 2026-йил октябрьдан, ҳозир ҳам ишлаяпмиз

Neftgazprom: секин сайтдан тез ва қидирувда кўринадиган сайтга

Сайтни бошқа жамоа яратган. Биз уни тезлаштирдик, Google ва Yandex учун очдик ва реклама билан боғладик.

  • 84 → 8 MBрасмлар ҳажми
  • 42саҳифа 3 тилда қидирувга очилди
  • Pixelҳар мурожаат ўлчанади

02 · Нима қилдик

  1. 01

    Тезлик

    Расмлар 84 MB дан 8 MB га камайтирилди. Саҳифа телефонда тез очилади, рекламадан келган одам кутиб қолмайди.

  2. 02

    SEO

    Олдин қидирув тизимлари саҳифаларни бўш кўрарди. Энди 42 саҳифа 3 тилда тўлиқ матни билан индексланади.

  3. 03

    Хатолар

    Менюдаги техник ёзувлар ва сайтмапдаги нотўғри манзиллар тузатилди, маҳсулот номлари ҳар тилда ўз тилида.

  4. 04

    Контент

    “Биз ҳақимизда” саҳифасида шаблон матн ўрнига ҳақиқий фактлар: ишлаб чиқариш, ҳажм, ўз логистикаси.

  5. 05

    Улашиш расми

    Ҳавола Телеграм ва Фейсбукда бренд расми билан чиқади.

  6. 06

    Мета Pixel

    Ҳар бир мурожаат қайси рекламадан келгани ва қанчага тушгани кўринади.

Манбалар: Damar иш ҳисоботи (06.11.2026). Мижоз номи унинг розилиги билан кўрсатилган.

Сизга ҳам шундай натижа керакми?

Бизнесингиз ҳақида ёзинг. Биринчи консультация бепул.

Бепул консультация олиш