БЛОГ

Битта ходим маркетинг бўлими бўла оладими?

Кичик бизнесда маркетинг кўпинча битта одамнинг бўйнида бўлади: пост ҳам у, реклама ҳам у, Директ ҳам у. Баъзан бу етади, баъзан эса одам ҳам, бизнес ҳам қийналади. Битта ходим нимани уддалай олишини, қаерда тўхтаб қолишини ва ундан қандай қилиб кўпроқ фойда олиш мумкинлигини кўриб чиқамиз.

Битта ходим маркетинг бўлими бўла оладими?

Маркетинг бўлими аслида нима қилади

“Маркетолог оламиз” деганда кўпчилик битта лавозимни тасаввур қилади. Аслида маркетинг — бир нечта алоҳида касб:

  • стратегия — кимга сотамиз, қандай таклиф билан, қайси каналда ва қанча пулга;
  • матн — пост, Рилс сценарийси, реклама матни;
  • дизайн — пост, Сторис ва реклама расмлари;
  • фото ва видео — суратга олиш ва монтаж (мобилография);
  • таргет реклама — созлаш, тест қилиш, буджетни кузатиш;
  • саҳифа ва Директ — изоҳлар, саволлар, сўровларни сотувга узатиш;
  • ҳисоб — қанча сўров келди, қайси манбадан, нечтаси сотувга айланди.

Катта компанияда буларни алоҳида одамлар қилади. Битта ходим олсангиз, ҳаммаси битта одамга тушади.

Битта одам нимани яхши уддалайди

Битта ходимнинг кучли томони — у доим жойида ва бизнесни ичидан билади.

  • Кундалик контент. Бугунги буюртмани, янги маҳсулотни, мижоз фикрини шу куни суратга олиб жойлайди.
  • Саҳифа ва Директ. Саволларга тез жавоб беради, сўровни сотувчига узатади.
  • Тезкор ишлар. Акция эълони, Сторис, кичик ўзгаришлар учун ҳеч ким билан келишиш шарт эмас.
  • Бизнесни яхши билиш. Маҳсулот, мижозлар ва жамоани ҳар куни кўради.

Қаерда қийналади

  • Ҳаммасини чуқур билмайди. Яхши матн ёзадиган одам ҳар доим ҳам яхши дизайнер, таргетолог ёки мобилограф бўлавермайди. Натижада бир-иккита иш яхши, қолгани “бўлди-да” даражасида қолади.
  • Вақт етмайди. Контент, реклама, Директ ва ҳисобот бир кунга сиғмайди. Биринчи бўлиб одатда стратегия ва ҳисоб тушиб қолади, чунки улар шошилинч эмас.
  • Текширадиган одам йўқ. Раҳбар маркетингни билмаса, иш яхши ёки ёмонлигини фақат “ёқди, ёқмади” билан баҳолайди.
  • Битта одамга боғлиқлик. U касал бўлса ёки ишдан кетса, саҳифа тўхтайди, аккаунтлар ва билим у билан кетиши мумкин.
  • Чарчаш. Ҳамма нарсага жавобгар бўлган одам тез чарчайди, иш сифати пасаяди.
Битта ходим маркетинг бўлими бўла олмайди, лекин у маркетингни ичкарида ушлаб турадиган одам бўла олади. Савол — унга қайси вазифани бериб, қайси бирини ташқарига чиқаришда.

Битта ходим қачон етади

Битта одам етиши мумкин, агар:

  • бизнес кичик ва асосий канал битта (масалан, фақат Инстаграм);
  • ким мижоз, қандай таклиф ва қайси канал экани аллақачон аниқ — яъни стратегия бор;
  • реклама буджети кичик ва мураккаб созлаш талаб қилмайди;
  • раҳбар маркетингга вақт ажратади ва ойига бир марта натижани бирга кўради.

Битта одам камлик қилади, агар:

  • бир вақтда бир нечта канал юритилади (Инстаграм, Телеграм, сайт, реклама);
  • рекламага катта буджет кетади ва уни ҳар куни кузатиш керак;
  • маркетинг нолдан ёки қайтадан қуриляпти;
  • сифатли видео ва дизайн сотувга тўғридан-тўғри таъсир қилади.

Битта ходимдан кўпроқ фойда олиш: 5 қоида

  • 1. Аввал стратегия. Ходимга “Инстаграмни юрит” эмас, “шу мижозга, шу таклиф билан, шу каналда” деган аниқ йўналиш беринг. Стратегияни бир марта тузиб, кейин ходим шу режа бўйича ишлайди.
  • 2. Вазифаларни ёзинг. Ойига нечта пост, Рилс, суратга олиш, реклама — рўйхат бўлса, иш ҳажми ва нима улгурмаётгани кўринади.
  • 3. Кучсиз жойни ташқарига беринг. Ходим контентга кучли бўлса, рекламани мутахассисга беринг; рекламани билса, видео ва дизайнни ташқарига чиқаринг.
  • 4. Ҳисоботни ой охирида сўранг. Қанча сўров келди, қайси манбадан, нечтаси сотувга айланди, рекламага қанча кетди. Қандай ҳисоблаш ҳақида: конверсия нима.
  • 5. Аккаунтлар компанияники бўлсин. Саҳифа ва реклама кабинети бизнес номида туриши, ходимга эса Мета Business Суите орқали роль берилиши керак. Шунда ходим кетса ҳам ҳаммаси ўзингизда қолади.

Аралаш модел: ичкарида битта одам, ташқарида жамоа

Кўп бизнеслар шундай ишлайди: ичкаридаги ходим жойида суратга олади, Директга жавоб беради ва агентлик билан алоқани ушлаб туради. Стратегия, дизайн, монтаж ва реклама эса агентликда. Шунда ҳар бир ишни ўз мутахассиси қилади, ходим эса ўзи яхши биладиган ишга вақт топади.

Штат ва агентлик харажатини қандай солиштириш ҳақида: Маркетинг штатда ёки агентлик билан.

Қисқа хулоса

Битта ходим тўлиқ маркетинг бўлимининг ўрнини боса олмайди: стратегия, матн, дизайн, видео, реклама ва ҳисоб — буларнинг ҳаммасини битта одам бир хил даражада қила олмайди. Лекин кичик бизнесда, битта канал ва аниқ стратегия билан битта одам етиши мумкин. Бизнес ўсган сари унинг кучсиз жойларини ташқарига бериш арзонроқ ва хавфсизроқ.

Damar’да маркетинг стратегияси $2,000 дан, таргет реклама $500 дан, СММ $1,500 дан / ой бошланади; реклама буджети алоҳида, ҳисобот — ой охирида. Ходимингизга нимани қолдириб, нимани ташқарига бериш кераклигини бепул консультацияда бирга кўриб чиқамиз.

Кўп бериладиган саволлар

Кичик бизнесда, битта асосий канал ва аниқ стратегия бўлса, қила олади. Бир нечта канал, катта реклама буджети ёки сифатли видео ва дизайн керак бўлса, битта одамга вақт ҳам, билим ҳам етмайди.

Жойида бўлишни талаб қиладиган ишларни: кундалик суратга олиш, Директга жавоб, сўровларни сотувчига узатиш. Стратегия, реклама созлаш, дизайн ва монтажни ташқи мутахассисга бериш мумкин.

Ой охирида ҳисобот сўранг: қанча сўров келди, қайси манбадан, нечтаси сотувга айланди ва рекламага қанча пул кетди. “Лайк кўпайди” натижа эмас.

Маркетинг стратегияси $2,000 дан, таргет реклама $500 дан, СММ $1,500 дан / ой бошланади. Реклама буджети алоҳида, ҳисобот ой охирида. Биринчи консультация бепул.

← Барча мақолаларМаркетинг стратегияси →

Рекламангизни бирга кўриб чиқамизми?

Биринчи консультация бепул: ҳозирги ҳолатни кўриб, кейинги қадамни айтамиз.

Бепул консультация олиш