1. “Менинг соҳамга ўхшаш қандай лойиҳада ишлагансиз?”
Яхши таргетолог кейсларини кўрсатади: қайси бизнес, қанча бюджет, нечта мурожаат келди, битта мурожаат неча пулга тушди. “Кўп ишлаганман” деган умумий жавоб етмайди.
2. “Натижани нима билан ўлчаймиз?”
Тўғри жавоб — мурожаат сони ва битта мурожаат нархи. Лайк, кўришлар ва обуначилар сони сотув эмас. Таргетолог фақат қамровни гапирса, эҳтиёт бўлинг.
3. “Реклама бюджети қанча бўлиши керак?”
Тажрибали таргетолог мақсадингиз ва маҳсулот нархидан келиб чиқиб ҳисоблаб беради. Бюджетни сўрамасдан “ҳаммаси ишлайди” деган ваъда — ёмон белги. Инстаграм рекламаси учун ойига камида 6–7 млн сўм бўлмаса, тизим ўрганишга улгурмайди ва натижа тасодифий бўлади.
4. “Реклама кабинети кимнинг номида бўлади?”
Кабинет ва тўлов картаси сизнинг номингизда бўлиши керак, таргетолог фақат кириш ҳуқуқини олади. Акс ҳолда ҳамкорлик тугаганда реклама тарихи ва аудиториялар у билан бирга кетади.
5. “Қанчада ҳисобот берасиз?”
Ҳисобот қачон ва қандай бўлишини олдиндан келишинг: бюджет қаерга кетди, нечта мурожаат келди, кейинги ойда нима ўзгаради. Ҳисобот бермайдиган одам билан ишламанг.
6. “Креативларни ким тайёрлайди?”
Реклама натижасини кўпинча расм ва видео белгилайди. Таргетолог креативни ўзи қиладими, дизайнер билан ишлайдими ёки сиз беришингиз керакми — буни бошида аниқланг.
7. “Мурожаат келгандан кейин нима бўлади?”
Реклама мижозни олиб келади, сотувни эса сизнинг менежерингиз қилади. Яхши таргетолог сўровларга қанчалик тез жавоб берилаётганини ва қайси сўровлар сотувга айланаётганини ҳам сўрайди. Бунга қизиқмаса, у фақат реклама созлайди, натижа учун жавоб бермайди.
Таргет хизмати нархи қанча?
Нарх лойиҳа ҳажмига боғлиқ. Damar’да таргет реклама хизмати $500 дан бошлаб. Реклама бюджети алоҳида, уни Метага мижознинг ўзи тўлайди.
Жуда арзон таклиф одатда шуни англатади: битта одам ўнлаб лойиҳани юритади ва сизнинг рекламангизга вақт қолмайди.
Таргетолог танлашда чиройли ваъдага эмас, аниқ жавобларга қаранг: кейслар, мурожаат нархи, кабинет сизнинг номингизда, мунтазам ҳисобот.
Рекламангиз учун қанча бюджет кераклигини бирга ҳисоблаймиз — боғланинг.