Нега “курсга ёзилинг” ишламайди
Одам курсни курс бўлгани учун танламайди. U ўз муаммосига ечим қидиради: ишга кириш, имтиҳондан ўтиш, боласининг инглиз тилини кўтариш. Рекламада шу ёзилмаса, у ўтиб кетади.
Ҳамма курсларни битта рекламага йиғиш ҳам хато. 1C ўрганмоқчи бўлган бухгалтер билан ИЭЛТСга тайёрланаётган ўқувчи бошқа-бошқа одамлар, уларга бошқа-бошқа гап керак.
Ҳар курс учун алоҳида таклиф
Яхши таклифда одам бешта саволга жавоб топади:
- Ким учун? Бошловчилар учунми, тажрибаси борлар учунми, мактаб ўқувчилари учунми.
- Охирида нима бўлади? Сертификат, имтиҳон, янги иш ёки аниқ кўникма.
- Қачон бошланади? Гуруҳ очиладиган сана ва қолган жойлар.
- Қандай ўтади? Вақти, қанча давом этиши, қайси филиалда ёки онлайн.
- Нимадан бошласа бўлади? Бепул синов дарси, даражани аниқлаш тести ёки маслаҳат.
Нархни рекламага ёзасизми йўқми, ўзингиз ҳал қиласиз. Лекин одам саҳифангиз ёки лендингга кирганда нарх ҳақида аниқ жавоб топиши керак.
Тошкентда ўзбек ва рус тилида ўқийдиганлар учун рекламани алоҳида қилган яхши: матн ҳам, расм ҳам ўз тилида бўлса, одам ўзини танийди.
Гуруҳни қачон йиғишни бошлаш
Очилишга бир ҳафта қолганда гуруҳ йиғиш қийин. Яхшиси 3–4 ҳафта олдин бошланг:
- 3–4 ҳафта олдин. Саҳифа ва лендинг тайёр бўлади: ўқитувчилар, дарслар ва ўқувчилар натижаси кўриниб туради.
- Кейин реклама. Ҳар курс ўз таклифи билан чиқади. Бир нечта расм ва видео синаб кўрилади, яхши ишлаганига кўпроқ пул ўтказилади.
- Очилишга яқин. Рақам қолдириб, ҳали ёзилмаганларга қўнғироқ қилинади ёки эслатма юборилади.
- Гуруҳ очилгач. Кейинги гуруҳга рўйхат йиғила бошлайди, шунда ҳар сафар нолдан бошламайсиз.
Форма ёки квиз-лендинг
Инстаграмдаги тайёр форма тез тўлдирилади, шунинг учун мурожаат кўп келади. Лекин уларнинг бир қисми тасодифий: одам босиб қўйган, кейин телефонни кўтармайди.
Квиз-лендингда одам аввал бир нечта саволга жавоб беради: қайси курс, қайси вақт, қайси филиал. Кейин рақамини қолдиради. Мурожаат камроқ бўлиши мумкин, лекин администратор ким билан гаплашаётганини олдиндан билади.
Мурожаатлар сони эмас, гуруҳга ёзилиб, тўлов қилганлар сони муҳим.
Мурожаатдан ўқувчигача
Кўп марказда реклама ишлайди, лекин мурожаатлар администраторнинг телефонида йўқолиб кетади. Шунинг учун:
- Тез жавоб беринг. Рақам қолдирган одам ўша куни бошқа марказларга ҳам ёзган бўлиши мумкин.
- Синов дарсига чақиринг. Ўқитувчи ва хонани кўргач, қарор қилиш осонлашади.
- Ҳаммасини CRM ёки битта жадвалга ёзинг. Ҳар мурожаат қайси курс ва қайси рекламадан келгани кўриниб турсин.
- Ой охирида ҳисобланг. Рекламага қанча кетди, нечта мурожаат келди, нечтаси тўлов қилди.
Шунда қайси курс рекламаси ўзини оқлаётгани, қайси бири пулни еётгани кўринади. Мурожаат бор-у, ёзилиш йўқ бўлса, бу мақолада сабабларини ёзганмиз.
Damar’да
Academy of Accountants билан шу тартибда ишладик: ҳар курс (1C, ИФРС, солиқ ва бошқалар) учун алоҳида таклиф, ўзбек ва рус тилидаги аудиторияга алоҳида реклама, квиз-лендинглар ва CRM. 6 ойда 3 390 та мурожаат келди, квиз-лендинг ва CRM’дан кейин сифатли мурожаатлар улуши 50% га ошди.
Ўқув марказлари учун нима қилишимизни алоҳида саҳифада ёзганмиз. Таргет реклама $500 дан, СММ $1,500 дан бошланади, реклама бюджети алоҳида. Ҳисобот ҳар ой охирида берилади. Кейинги гуруҳингизни қандай йиғишни бирга кўриб чиқамиз.